Тайвандаги поезд ҳалокатига нима сабаб бўлгани айтилди
Олам
−
03 Апрель 2021
4941Аввалроқ, Тайвань шарқида Хуаялянь округи ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу ҳодиса натижасида умумий ҳисобда 54 киши ҳалок бўлган, 156 киши яраланган.
Хабарларга кўра, фалокат сабаби поезднинг юк машинаси билан тўқнашуви бўлган.
Ҳайдовчи уни қўл тормозини қўймасдан темир йўл ёнидаги қияликка қўйган. Техника темир йўлга ағдарилиб, поезд билан тўқнашган. Натижада поезднинг бош вагонлари рельсдан чиқиб кетган ва орқа вагонлари туннел деворига учиб кетган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023