Тайсон Эвандердан қўрққани боис жангни бекор қилдиргани маълум бўлди

Спорт 5300
image

АҚШнинг “Triller” компанияси асосчиларидан бири Райан Кавана Майк Тайсон ва Эвандер Холфилд ўртасидаги жангнинг амалга ошмагани ҳақида фикр билдирди.

Функционернинг сўзларига кўра, “Темир Майк” кўргазма жангида рақибидан қўрқиб, рингга чиқишни хоҳламаган.

“Бизда Тайсон Льюис билан жанг қилмоқчи эканлиги ҳақида маълумот бор. Билишимча, Майк Эвандер билан жанг қилишдан қўрққани сабабли Льюис билан жанг қилишни танлаган. Бу жанг атрофида кўп шов-шувлар бўлди. Биз Майкни “Шукроналик куни”да жанг қилиши учун катта миқдорда пул ажратган эдик. У шу сабабли, катта гонорар олди, бу унинг карьерасидаги энг катта ютуқлардан бири эди. 

Бироқ, мен бир қатор ишончли манбалардан эшитдимки, Майк Эвандердан жуда қўрқади. У катта эҳтимол билан Эвандер уни нокаутга учратади, деб ўйлайди. Лекин биз ҳали ҳам унинг Холифилд билан жангни ташкил қилишга ҳаракат қиляпмиз”, дейди функционер.

Маълумот учун, Холифилд фаолиятида икки марта Тайсонни мағлуб этган.

Аввалроқ Эвандер Оскар де ла Хойянинг ўрнига Бельфорт билан кўргазмали жанг ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 164
Рейтинг: 2.9
t
×