Татаристондаги қурилишда ўзбекистонлик талаба фожиавий ҳалок бўлди
Олам
−
22 Май 2021
14106Татаристоннинг Набережние Челни шаҳрида 21 ёшли ўзбекистонлик талаба қурилаётган уйнинг бешинчи қаватидан йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда Татаристон прокуратураси матбуот хизмати хабар берган.
Фожиа 20 май куни 33-микрорайонда қурилаётган уйнинг қолиплари демонтаж қилинаётганда содир бўлган.
Йигит ўлимидан бир кун олдин қурилиш майдонига ишга жойлашган. У икки кун ичида амалиёт ўташи керак бўлган.
Таъкидланишича, ҳодисанинг сабаблари ва ҳолатлари текширилмоқда. Жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Маълумот ўрнида, йигит март ойида 21 ёшга тўлган. У университет ётоқхонасида яшаб келган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023