Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов бошқа ишга ўтади

Жамият

image

2021 йил 1 январдан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Илҳомжон Неъматов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котибининг ўринбосари вазифасини бажаришга киришади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Илҳомжон Неъматов Наманган вилоятида туғилган. Фарғона политехника институти ва Москвадаги Дипломатик академияни тугатган.

1992 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келмоқда. У тизимда Консуллик бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида иш бошлаган. Турли йилларда Ўзбекистоннинг Ҳиндистон, Россия, АҚШдаги элчихоналарига раҳбарлик қилган, Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари бўлган.

Иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси юқори дипломатик мартабасига эга.

Илҳомжон Неъматов МДҲ Ижроия қўмитасида иқтисодий ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштириши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Неъматов

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг