Тарихда илк бор Тошкентда бўлаётган триатлон бўйича Қитъа кубогида ғолиблар маълум бўлди

Спорт 2295
image

Айни дамда Тошкент шаҳрида тарихда илк бор триатлон бўйичи Осиё кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Бугун, 9 октябрь куни мусобақанинг асосий йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Спринт йўналишида кечган мусобақада Марокаш ва Польша вакиллари ғалаба қозонишди.

Мусобақа регламентга кўра, 750 метрга сузиш, 20 км велопойга ва 5 км югуриш дастурида ўтказилди. Бугун Тошкентда совуқ ва ёмғирли об-ҳаво кузатилган бўлса ҳам, бу югуриш баҳсларига ҳалақит бермади.

Аёллар ўртасида польшалик Паулина Климас, эркаклар ўртасида эса марокашлик Бадр Сиване ғалаба қозонди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидаги кўринишда бўлди:

Эркаклар (5 кмга югуриш):

1. Бадр Сиване (Марокаш) – 55:32;
2. Матсей Бруздяк (Польша) – 55:36
3. Витали Воронсов (Украина) – 55:41

Аёллар (5 кмга югуриш):

1. Паулина Климас (Польша) – 1:01.16
2. Ева Даниелс (Люксембург) – 1:01.44
3. Лиза Бергер (Швейцария) – 1:01.42

Мусобақанинг якуний қисми эртага, 10 октябрь куни бўлиб ўтади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 3.1
t
×