Таниқли ёзувчи Исажон Султон вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

Жамият

image

Исажон Султонов (Исажон Султон) Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Султонов Исажон Абдураимович 1967 йили Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган.

“Боқий дарбадар”, “Озод”, “Генетик”, “Билга Хоқон” романлари, “Муножот”, “Онаизорим”, “Робия Балхий” каби қиссалар ва турли мавзудаги ҳикоялар муаллифи. Асарлари инглиз, турк, немис, рус тилларига таржима қилинган. “Боқий дарбадар” романи “The Eternal Wanderer” номи билан АҚШда, “Боғи Эрам” ҳикоялар тўплами Туркияда нашр қилинган. Асарлари “Ватан учун яшайлик“ (Ўзбекистон), “Lexicon” (АҚШ), “Guncel Sanat” (Туркия) ва “Open Eurasia” (Англия) халқаро танловлари ғолиби деб топилган.

Исажон Султонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси аъзоси ҳамдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Исажон Султонов

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг