“Тан олиш керак, “Манчестер Сити” дунёнинг энг яхши жамоаси” — Сон

Спорт 1604
image

Кеча, 15 август куни Англия Премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Тоттенхэм” “Манчестер Сити” устидан минимал ҳисобда устун келди. Тўпни жарима чизиғи ташқарисидан тепиб, дарвозасининг узоқ бурчагига йўллаган Сон Хёнг Мин учрашувдаги ягона гол муаллифига айланди ва айнан унинг голи ўйин тақдирини ҳал қилди. Ўйиндан сўнг учрашув қаҳрамони янги мавсум ҳамда эришилган ғалаба хусусида ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги ўйин жуда қизиқарли ўтди, бутун жамоа катта меҳнат қилди. Тан олиш керак, “Манчестер Сити” — дунёнинг энг яхши жамоаси. Биз мухлисларни соғингандик, футбол улар учун яратилган, биз улар учун ўйнаймиз.

Мен 17 тадан кўпроқ гол ураман деб ваъда бера олмайман, чунки жамоага максимал фойда келтирмоқчи бўлганимда шахсий кўрсаткичлар ўзларини кўрсатади. Шунчаки боримни бериб ўйнайман, қолгани эса жамоага боғлиқ. Ўйлайманки, бу мавсум муваффақиятга эришамиз”, дейди кореялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” ўтган мавсум АПЛда 7-ўринни эгаллаган ва бу мавсум Европа Лигасига саралаш ўйинларида иштирок этади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3.1
t
×