“Тахтақорача” довонида ҳаракат тикланди
Жамият
−
05 Январь 2020
4827Бугун 2020 йил 5 январь куни соат 8:30 да “Тахтақорача” (Китоб) довонида автотранспорт ҳаракати қайта тикланди. Бу ҳақда Автомобиль йўлллари қўмитаси хабар берди.
“Тахтақорача” (Китоб) довони М-39 “Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи қисми ҳисобланади.
“Тахтақорача” (Китоб) довонида кеча, 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023