Таиландда гиёҳванд моддалар юкланган автомобиль аукционга қўйилди

Олам

image

Таиланднинг гиёҳванд моддалари назорати хизмати хатолик туфайли мусодара қилинган ва юкхонасида гиёҳванд моддалар бўлган автомобилни аукционга қўйиб юборди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Харидор Honda CR-V автомобилини 19 минг долларга сотиб олди. Машинани автосервисга олиб боришганида, унинг бамперидан 94 минг дона амфетамин таблеткаси чиққан.

Маълумотларга кўра, автомобиль ўтган йили мусодара қилинган. Гиёҳванд моддалари назорати хизмати уни синчковлик билан текширувдан ўтказган. Машинани қўлга олишганида, орқа ўриндиқда 100 минг дона таблетка борлиги аниқланган.

Аммо бампер ортидаги “яба” гиёҳвандлик моддасини (метамфетамин ва кофеин комбинациясини ўзида жамлаган ноқонуний модда) топа олишмайди. Хизматдагиларнинг айтишича, бунга сабаб, унинг “яхшигина яширилганида”.

Механик ва автомобилнинг янги эгасига ёрдам учун мукофот ваъда қилинди.

“Яба” – таржима қилинганида “телба дори”, Таиланд ва Мьянмада кенг тарқалган. 2018 йил 516 миллион “яба” таблеткалари мусодара қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд гиёҳванд моддалар

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг