Таэквондочи Улуғбек 3 карра Жаҳон чемпионини енгиб, Ўзбекистонга илк ғалабани тақдим этди

Спорт 1857
image

Бугун, 25 июль куни Токио-2020 Олимпиадасида Ўзбекистон номидан иккинчи бўлиб баҳсларга киришган таэквондочи Улуғбек Рашидов ўз иштирокини ғалаба билан бошлади. У малилик Сейду Фофананини мағлубиятга учратиб Токио-2020 Олимпиадасида ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик спортчига айланди.

Улуғбек Сейдони 38:17 ҳисобида катта фарқ билан ортда қолдирди ва кейинги босқичга йўл олди. 

Чорак финал йўлланмаси учун 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори жанубий кореялик Ли Де Ҳунгга қарши кураш олиб борди. Вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланган спортчига қарши кечган баҳсда ўзбекистонлик таэквондочи 21:19 ҳисобида ғалаба қозонди! Кореялик спортчи вазн тоифасида биринчи рақам, Рашитов эса охирги — 17-рақам остида сараланганди. У қўшимча бўлимларда олтин очко эвазига ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Улуғбек Рашитов чорак финалда эронлик Мирхашам Ҳусайнига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Аввалроқ, Олимпиаданинг иккинчи кунги беллашувларида 10 йўналишда 11 нафар ўзбекистонлик спортчилар мусобақаларда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3
t
×