Тадбиркор гвардиячилар уни бўғиб, хушидан кетказганини айтмоқда. Миллий гвардия ҳолатга изоҳ берди

Жамият

image
2005 йилдаги Андижон воқеаси сабабчиларини “Ватан хоини” дедик. 3 болани етим қилганларни ким деймиз? north_east

2005 йилдаги Андижон воқеаси сабабчиларини “Ватан хоини” дедик. 3 болани етим қилганларни ким деймиз?

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбийлари тадбиркор Довар Жўрақуловни ниқоби йўқлиги учун бўғиб, ҳушидан кетказгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда гвардиячилар тадбиркорни нқобсиз юрибди деб, уйи олдида тўхтатиб, унга куч ишлатган. Тадбиркорнинг отаси атрофдагилар аралашмаганда ўғли ўлиб қолиши мумкинлигини айтган. Ўзбекистон Миллий гвардияси ушбу ҳолат бўйича изоҳ берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 13 июнь куни соат тахминан 15:00 ларда Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари М.Ниёзов ва А.Файзуллаев ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда Сариосиё туманида карантин қоидаларига риоя қилиниши бўйича рейд тадбири ўтказган. Шу вақтда Сариосиё тумани “Лутфкор” маҳалласида яшовчи 1995 й.т. Довар Жўрақулов юзига ниқоб тақмаган ҳолда 2 нафар шериги билан суҳбатлашиб турган бўлган. 

Бу ҳолатни кўриб ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан уларга карантин қоидаларига риоя қилиш лозимлиги тушунтирилиб, огоҳлантириш берилган. Аммо фуқаро Довар Жўрақулов ходимларга ўзини таништиришдан бош тортган, шу билан бирга қоидабузарлик содир этганлигини тан олмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига нисбатан қўпол муомаласи учун туман ИИБга бориши тушунтирилганда эса фаол жисмоний қаршилик кўрсатиб, боришдан бош тортган.

Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари фуқарони автобусга чиқармоқчи бўлишганда, у қаршилик кўрсатишни давом эттириб, автобус зинасига ётиб олган. Шу пайт унинг отаси Мухаммади Ражабов келиб автобус зинасида қаршилик қилаётган ўғлининг оёғидан тортиб автобусдан тушириб олишга ҳаракат қилган ва ходимлар билан баланд овозда жанжаллашиб, ўғлини ўзи билан уйига олиб кириб кетган.

Мазкур ҳолат бўйича Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари Сариосиё тумани ички ишлар бўлимига бориб, мутасадди раҳбарларга маълумот берган ҳамда ушбу фуқаронинг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонуний чора кўришни сўраб, ёзма мурожаат қолдирган.

Ҳозирда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг билдиргисига асосан, Сариосиё тумани ИИБ ходимлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Довар Жўрақуловнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига портал орқали қилган мурожаати юзасидан Сариосиё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари М.Ниёзов ва А.Файзуллаевнинг хатти-ҳаракатларига интизомий баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фуқароларга куч ишлатиши билан боғлиқ вазият ҳозирда муҳокама марказида бўлиб турибди. Бунга Андижон шаҳрида фуқаронинг ИИБ биносида калтакланиб, орадан икки ҳафтага яқин вақт ўтгач, вафот этгани сабаб бўлди. Ундан кейин эса Нукусда ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари фуқарони ниқобсиз юргани учун куч билан хизмат машинасига чиқармочи бўлгани акс этган видео тарқалди.

Қизиғи охирги икки ҳолатда орган ходимлари фуқарога карантин қоидасини бузиш важи билан куч ишлатгани иддао қилинди. Қизиқ, карантин кучишлатар тузилмаларнинг ўзбошимчаликларини ҳаспўшлаш қуролига айланиб қолмадими?


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Миллий гвардия

Баҳолаганлар

608

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг