Сурхондарёдаги ЙТҲда ҳайдовчи автомобилга қўшилиб ёниб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Сурхондарёда Nexia-3 русумли автомобиль қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келаётган юк машинаси йўлига чиқиб кетди. ЙТҲ оқибатида енгил автомобиль ичида ҳайдовчиси билан ёниб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ЙТҲ жорий йилнинг 20 куни соат 03:00 атрофида Музработ тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидан ўтган 4-К 626 автомобиль йўлининг 30-километрида содир бўлган. 

Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси 100 метрлар чамасидаги маҳалладан чиқиб, чалғиш натижасида қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келаётган Shacman русумли юк машинаси билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида Nexia-3 да ёнғин чиққан, автомобиль ҳайдовчиси эса вафот этган.

Юк машинаси ҳайдовчисининг сўзларига кўра, Nexia-3 25-30 метрдан ўзининг узоқни ёритиш чироқларини ёқган ҳолатда юк машинаси томон ҳаракатланиб келган. Юк машинаси ҳайдовчиси ҳам узоқни ёритиш чироқларини ёқиб, сигнал чалган аммо Nexia-3 йўлдан қочмаган. Натижада икки машина тўқнашган. ЙТҲдан сўнг юк автомобили ҳайдовчиси машинадан тушиб қараганда, Nexia-3 салони ёнаётган бўлган, ичида эса одам кўринмаган.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг