Сурхондарёдаги ЙТҲ оқибатида 19 ёшли йигит вафот этди

3-саҳифа

image

Шу йилнинг 6 апрель санасида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Бўйноқли маҳалласидан ўтган 4-П 101 автомобиль йўлининг 18-километрида Cobalt ҳайдовчиси тезликни ошириб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетгани ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган мототранспортга урилгани оқибатида йўл транспорт ҳодисаси юз берди.

Оқибатда мототранспорт ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олган. Унинг йўловчиси эса воқеа жойида ҳалок бўлган.

Маълумот ўрнида, мототранспортнинг давлат рақами бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкентдаги ЙТҲда Озарбайжон фуқароси вафот этгани ҳақида  хабар қилган эдик.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг