Сурхондарёда йўл белгиларидаги камчилик сабаб 9 яшар бола ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси нтижасида 9 яшар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар берди. 

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни, соат тахминан 12:20 атрофида Сариосиё туманида 1981 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia автомашинасини Шарғун-Сариосиё йўналишида бошқариб келиб, йўлдан ўтаётган 9 ёшли болани уриб юборган. Болакай кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Воқеа сабаби ўрганилганда ҳайдовчининг аҳоли зич яшашини ҳисобга олмай, ўрнатилган йўл белгиларига тўла амал қилмаганлиги ҳодисага сабаб бўлгани аниқланган. Бундан ташқари пиёдалар ўтиш жойи талабга жавоб бермаган. 

“Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва сунъий нотексликлар яратилмоқда. Камчиликларга эга йўл белгиларини қайта тикланмоқда”, дейилади хабарда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг