Сурхондарёда спортчи калтакланди. Ҳолат бўйича 7 киши қамоққа олинган

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда спортчига ҳужум уюштирилгани ҳақида видеохабар тарқалди. Видеода 4 та машинада келган шахслар қўлида биталар билан бир кишига ҳужум қилганини кўриш мумкин.

Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, видеода кўрсатилган ҳолат юзасидан жорий йил 29 май куни Денов тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов давомида 7 нафар шахс айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, барчасига “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Тергов ҳаракатлари 23 август куни тамомланган. Ҳозирда жиноят иши судга юбориш арафасида турибди.

Аввалроқ, Қашқадарёда MMA жангчиси Элбек Раҳимов бир гуруҳ шахслар томонидан ваҳшийларча дўппосланиб, ўлдирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

908

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг