Сурхондарёда будда тасвири туширилган терракота ҳайкали топилди

Жамият

image

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидан будда тасвири туширилган терракота ҳайкали топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, топилган терракота ҳайкалида будданинг ўтирган ҳолати тасвирланган.

Туманнинг "Шаҳриобод" маҳалласи Ҳурватан қишлоғида яшовчи фуқаро томонидан топилган ҳайкалча “Термиз” давлат музей-қўриқхонасига топширилмоқда.

Маълумот учун, Сурхондарё воҳаси, хусусан Термиз шаҳри милодий 1-3 асрларда буддизм маркази сифатида танилган. Бу ҳақда Хитойнинг тарихий манбалари ҳам гувоҳлик беради. Эски Термиз ҳудудидаги буддавийлик ибодатхоналари ва ундан топилган будда ҳайкаллари шулар жумласидандир.  

Эслатиб ўтамиз, жорий ой бошида Термиздан Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврига оид кулолчилик буюмлари, олтин динори топилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг