Сурхондарё ҳокимлиги масъули собиқ дастурчини калтаклагани ростми?

Жамият

image

Аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг расмий www.surxondaryo.uz сайтига ҳакерлар ҳужум уюштириб, вилоят ҳокими Тўра Боболовга мурожаат қолдириб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Кейинчалик,  Сурхондарё вилояти АКТда ишлаб кетган собиқ дастурчининг ҳокимлик мулозими томонидан калтаклангани, вилоят ҳудудидан чиқиб кетиш шарти қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

“Ҳозирда сайтларни асл ҳолида ишлатиш чоралари кўрилаётган бир пайтда айрим интернет нашрларида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУКда ишлаб кетган ходимлардан бирининг ҳокимлик ишлар бошқарувчиси томонидан ўз иш кабинетида ўзаро келишмовчилик сабаб калтаклангани, вилоят ҳудудидан чиқиб кетиш шарти қўйилгани, шунингдек, ходим Президент Виртуал қабулхонасига қилган мурожаати учун расман ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда”, дейилади баёнотда.

Баёнотда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабарларда келтирилаётган мазкур ҳолатларни рад этиб, аҳоли орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига, уларда салбий фикр ва ишончсизликни шакллантиришга олиб келадиган ушбу мазмундаги ёлғон маълумотларга ишонмасликни сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

509

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг