Суриядаги АҚШ базаси ракета ҳужумига учради

Олам

image
0:00
0:00
download

Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятидаги АҚШ ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради. “Анадолу” агентлигининг маҳаллий манбаларга таяниб хабар беришича, кеча, 8 май куни кечаси ва тушлик вақтида Конико газ конидаги Америка базасига икки марта ракеталар отилган.

Ҳужум Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган хорижий террорчилик гуруҳлари жойлашган ҳудудлардан амалга оширилган. Нефть конига зарар етмаган.

Қайд этилишича, бир кун аввал Дайр-аз-Зор туманларидан бирида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига содиқ хорижлик террорчилар объектларига ҳаво ҳужуми уюштирилган. Ҳужум натижасида тўққиз нафар террорчи ҳалок бўлган, жумладан Ироқ ва Афғонистон фуқаролари, саккиз нафари яраланган.

“Фрот дарёсининг шарқидаги Дейр аз-Зор ҳудудлари АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган террор ташкилоти YPG/PKK томонидан назоратга олинган бўлса, шаҳар маркази ва қишлоқ ҳудудлари Асад режими ва Эрон қўллаб-қувватлаган гуруҳлар назоратида”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

438

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг