Сурияда америка базасига ракета ҳужуми уюштирилди

Олам

image
Суриядаги уруш саноатга қанча зарар етказгани ҳисобланди north_east

Суриядаги уруш саноатга қанча зарар етказгани ҳисобланди

Сурия шимоли-шарқидаги Ал-Ҳасика вилоятидаги АҚШ базаси ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда SANA давлат агентлиги маҳаллий манбаларга таяниб, хабар бермоқда.

Уларга кўра, “Ҳарраб ал-Жайр” базасига бешта ракета учирилган. Ҳарбий иншоот атрофида вертолётлар айланиб назорат олиб боряпти. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Кеча ўша провинциядаги қишлоқлардан бирида маҳаллий аҳоли Америка ҳарбий карвони машиналарининг ўтишига йўл қўймай, уларни тошбўрон қилганди. Ўтган ҳафтада худди шундай воқеа Тел-Захаб қишлоғи яқинида содир бўлган.

АҚШ ҳарбийлари Сурия шимоли ва шимоли-шарқидаги ҳудудларни - энг йирик нефть ва газ конлари жойлашган Дайр-аз-Зор, Ал-Ҳасака ва Раққа вилоятларидаги ҳудудларни назорат қилади. Сурия ҳукумати бир неча бор америкаликлардан мамлакатни тарк этишни талаб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия ракета база

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг