Сурия Исроилни ракета ҳужумларининг оқибатларидан огоҳлантирди

Олам

image

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Дамашқнинг чеккасида ракета зарбалари ва ер ости нишонларига қилинган ҳужумни қоралайди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар берганидек, Республика ташқи ишлар вазирлигининг БМТ Хавфсизлик Кенгашига юборган хабарида айтилган.

“Сурия Исроилни минтақавий барқарорликка таҳдид солувчи тинимсиз тажовузкор ҳаракатларининг хавфли оқибатлари тўғрисида огоҳлантиради”, дейилади ҳужжатда.

Дамашқ Исроил ҳужумлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1974 йилдаги 350-сонли қарори ва Голан баландликларида Сурия ва Исроил қўшинлари тўғрисидаги битимни бузаётганига эътибор қаратмоқда.

“Исроил террористик гуруҳларни зарбалари билан Сурия қўшинларининг муқаррар мағлубиятидан қутқара олмайди”, дейилади баёнотда. 

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик Кенгашини Яқин Шарқда тинчликни сақлаш учун ўз масъулиятини англашга ва Исроил ҳужумларига чек қўядиган қатъий чораларни кўришга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилинг 4 февраль куни кечқурун Сурия жанубига зарба берди.

Ундан олдин ҳам Исроил ҳаво кучлари Суриянинг Дайр-аз-Зор ва Бу–Камол шаҳарларидаги Эронпараст милиция инфратузилмасига ҳужум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг