Суперлигага “бош қўшган” 6 инглиз клуби жаримага тортилди

Спорт 2948
image

Англия Премьер-Лигасининг 6 гранд клуби бўлмиш “Тоттенҳэм”, “Манчестер Сити”, “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ҳамда “Челси” янги — Суперлига мусобақасига аралашгани боис Англия Футбол Ассоциацияси томонидан жаримага тортилди. Бу ҳақда “Sportmail” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, АПЛ ҳам Суперлига тузилишига қарши, улар UEFA’нинг қарорини қўллаб-қувватлашмоқда ҳамда Суперлига ташкилотчиларига жиддий чоралар қўллаш тарафдори. Шу сабабли, 6 клуб жами 22 миллион фунтга (ҳар бири 3,5 миллиондан) жаримага тортилди.

Маълумот учун, 3 ой аввал “Реал Мадрид” клуби президенти Флорентино Перес бошчилигида Европанинг 12 гранд клуби янги “Европа Суперлигаси”ни тузишмоқчи эди, бироқ можаролардан сўнг, УЕФА бунга йўл қўймади. Бироқ ҳозир ҳам “Ювентус”, “Реал Мадрид” ва “Барселона” клублари бу ниятидан қайтгани йўқ.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 116
Рейтинг: 2.9
t
×