Супергол урилган ўйинда Чехия Шотландияни мағлуб этди

Спорт 1932
image

Евро-2020 “Д” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Шотландия – Чехия учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин Чехиянинг 0:2 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ҳар иккала голга Патрик Шик 42 ҳамда 52-дақиқаларда муаллифлик қилди. Эътиборли жиҳати, унинг 2-голи майдон марказидан урилди ва кўпчилик мутахассислар томонидан Евро-2020 нинг айни дамдаги энг чиройли голи деб топилди.

Маълумот учун, гуруҳдаги иккинчи жуфтликда Англия ва Хорватия кеча, 13 июнь куни ўйин ўтказган, унда инглизлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Кейинги турда Чехия Хорватия билан, Шотландия эса Англия билан ўйин ўтказади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3
t
×