Сўнгги жангидаги жароҳатдан сўнг Заррух Адашев операция қилинди

Спорт 3659
image

Ўзбекистонлик таниқли UFC жангчиси, “Glory Kickboxing” ва “Bellator” ташкилотларидаги чиқишлари билан машҳур бўлган Заррух Адашев 5 август куни операция қилинди. Бу ҳақда спортчининг ўзи маълум қилган.

Унинг айтишича, 1 август куни бўлиб ўтган Райан Бенуага қарши кечган жангнинг биринчи раундидаёқ Адашев қўлидан жиддий жароҳат олган. Бироқ шунга қарамай у уч раунд давом этган жангни тугатиб қўйган ва якунда ҳакамлар қарорига кўра ғалабани қўлга киритган.

Жангдан сўнг жароҳат жуда жиддий тус олган ва охир-оқибатда операция билан якун топган. Спортчининг таъкидлашича, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган, тез орада у оёққа туриб кетиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Заррух Адашев профессионал фаолияти давомида жами 16 та жангда қатнашган ва шуларнинг 13 тасида ғалабани қўлга киритиб, 3 тасида мағлубиятга учраган. Ғалабаларинг 5 таси нокаутли ғалабалар ҳисобланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 2.9
t
×