Сульшер Роналдунинг қачон майдонга тушишини маълум қилди

Спорт 4047
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг янги ҳужумчиси португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг АПЛ 4-туридан ўрин олган “Ньюкасл”га қарши баҳсда майдонга тушишини маълум қилди.

“Эртага у албатта майдонга тушади, бу аниқ. Биз шанба кунги ўйинни сабрсизлик билан кутяпмиз. Криштиану ва Варан сафимизга қўшилди, бундай ўйинчиларни захирада ушлаб турмаслик керак”, дейди МЮ мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл” ўртасидаги учрашув эртага, 11 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 3
t
×