Суд Навальнийга туҳмат иши бўйича ҳукм ўқиди

Олам

image

Тинчлик одил судлови Вера Акимова Ватан уруши фахрийси Игнат Артеменкога нисбатан туҳмат ишида Алексей Навальнийни 850 минг рубль миқдорида жаримага ҳукм қилди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Суд мажлиси Москванинг Бабушкинский судида бўлиб ўтди. Суд Навальнийнинг сўзлари ҳақоратли ва туҳмат эканини исботлади.  Акимовага кўра, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Европа конвенцияси ва мудофаа томонидан кўрсатилган бошқа нормалар фуқарога бундай маълумотларни тарқатиш ҳуқуқини бермайди.

Унинг сўзларига кўра, суд жазо тайинлаганда, Навальнийнинг соғлиги ва унинг қарамоғидаги болаларини юмшатувчи ҳолат сифатида ҳисобга олган. Суд шунингдек, мухолифатчининг илгари судланганлигини ва ишда суд жараёнида туҳмат қилганлигини ҳам инобатга олган.

Унинг сўзларига кўра, материаллар судья ва прокурорни ҳақорат қилиш бўйича текширув ўтказиш учун Тергов қўмитасига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

527

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг