Стоматология институти Финляндия университети билан тиббиёт соҳаси учун менежмент йўналишида кадрлар тайёрлайди

Бизнес

image

Олий таълим тизимидаги халқаро ҳамкорлик соҳа ривожланишнинг объектив тренди бўлиб, унинг доирасида миллий таълим дастурларини такомиллашишига ва экспертлар дискусини шакилланишига олиб келувчи халқаро лойиҳа ва дастурларнинг аҳамияти ортмоқда.

Олий таълим муассасалари орасида ҳамкорликни кенгайтириш, маҳаллий соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларида фаол иштирок, даволаш – профилактика муассасаларига раҳбар кадрларни тайёрлаш йўналишида халқаро стандартлар асосида менежментнинг энг яхши амалиётини ва тиббий хизматлар сифатини бошқаришни таъминлаш мақсадида Тошкент давлат стоматология институти Финляндиянинг нуфузли JAMK университети билан “Соғлиқни сақлашда менежмент” магистратура қўшма таълим дастури ташкил этилди.

2021 йилнинг 27 май куни тиббиёт соҳасида бошқарув кадрларни тайёрлашда Финляндиянинг илғор тажрибасини кадрлар тайёрлаш жараёнига тадбиқ этиш, магистрлар тайёрлаш жараёнини амалиёт билан узвий боғлаш, раҳбар кадрлар тайёрлаш самарадорлигини жаҳон талаблари асосида баҳолаш каби мавзуларда институтнинг ҳамкор JAMK амалий фанлар университети экспертлари иштирокида “Соғлиқни сақлашда менежмент” магистратура мутахассислиги тақдимоти ўтказилди.

Тақдимот давомида мазкур дастурнинг маҳаллий кадрлар тайёрлашдаги ўзига ҳос ўрни, ўвув дастури Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мос равишда тузилганлиги, таълим жараёни Тошкент давлат стоматология институти негизида ташкил этилиши, амалиёт жараёни Финляндиянинг етакчи даволаш – профилактика муассасаларида ўтказилиши ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Магистратура дастурини муваффақиятли битириб ва диссертацияни ҳимоя қилган битирувчилар Тошкент давлат стоматология институти ва JAMK Университетлар дипломларга эга бўладилар.

Келажакка йўналтирилган, замонавий талабларга жавоб берадиган янги таълим тизимининг яратилиши, давлат инновацион ривожланишининг муҳим шартларидан бири бўлиб, жамиятнинг динамик иқтисодий ўсиши ва ижтимоий ривожланишининг асоси ва фуқаролар фаровонлигининг муҳим омили бўлиб хисобланади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг