Яна бир ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 55 ёшли Б.Ш. (эркак) жорий йил 13 июль куни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Кейинчалик аҳволи оғирлашганлиги сабабли реанимация бўлимига ўтказилган.Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ўпка шиши асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шишидан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг