ССВ Термизда олти эгизак туғилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Жамият

image

Бугун, 16 февраль куни ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил туғилганлиги ва бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич экани ҳақидаги ҳабар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивохидов билан боғланди.

Абдувоҳидовга кўра, бу хабар ҳақиқатга зид. Термиз шаҳри ва туманида бундай туғилиш қайд этилмаган.

“Охирги кўп фарзанд туғилиши ҳудудимизда 3 февраль куни бўлган, яъни Ангор тумани “Тўлқин” маҳалласида истиқомад қилувчи 1990 йилда туғилган Махбуба Абдумуродова шу куни уч фарзандини кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирган”, деган Абдивохидов.

Махбуба Абдумуродованинг биринчи фарзанди қиз (вазни 2950 грамм, бўйи 49 см), иккинчиси ўғил (вазни 2900 грамм, бўйи 47 см) ва учинчиси ҳам ўғил (2200 грамм бўйи 46 см). Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ

Баҳолаганлар

1983

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг