ССВ оғир ва ўта оғир аҳволдаги коронавирус беморлари ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистонда 319 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 511 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент,  Сурхондарё, Сирдарё, Самарқанд, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Андижон, Жиззах вилоятларида 336 нафар бемор тузалди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 61 738 нафар бемордан 58 763 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 464 нафар бемордан 319 нафари оғир, 106 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

470

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг