ССВ коронавирусга чалинганлар ҳақидаги сўнгги маълумотларни эълон қилди

Жамият

image

Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистонда 313 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 520 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент,  Сирдарё, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Андижон, Навоий, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 327 нафар бемор тузалди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 62684 нафар бемордан 59 756 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 408 нафар бемордан 316 нафари оғир, 97 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

661

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг