ССВ неча киши пневмонияга чалингани ва касаллик авж олган ҳудудлар ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Жорий йилнинг 5 июлидан бошлаб Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан касалланиш ҳолатлари билан бирга пневмония аниқланган беморлар ҳақида ҳам маълумот бериб борилмоқда.

Вазирлик 5 июлдан бугунга қадар неча кишида пневмония аниқлангани ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 22 кунда 7 996 кишида пневмония аниқланган бўлса, уларнинг 2 503 нафари соғайиб чиқди. Сўнгги суткада 521 кишида ушбу касаллик қайд этилган.

Пневмонияга чалиниш ҳолатлари бўйича Тошкент шаҳри (3028 та) яққол пешқадам бўлиб турибди. Пойтахтдан кейин энг кўп Тошкент (1159) ва Жиззах (941) вилоятларида пневмонияга чалиниш ҳолати аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

421

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг