Сречко Катанец “Насаф”нинг ўйини учун Қаршига етиб борди

Спорт 4137
image

Хабарингиз бор, бугун, 25 август куни Қаршининг “Насаф” клуби ОФК кубоги доирасида Туркманистоннинг “Аҳал” жамоасига қарши майдонга тушади.

Ушбу баҳсни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланиши кутилаётган Сречко Катанец бевосита майдондан кузатиш мақсадида Қарши шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Бугун ОФК Кубоги доирасида “Насаф” – “Aҳал” учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувни бевосита ўйингоҳда кўриш учун Сречко Катанец ҳамда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси вакиллари ташриф буюришди. 

“Насаф” футбол клуби кўрсатилаётган эътибор учун ЎФA ҳамда ПФЛ вакилларига ўз миннатдорчилигини билдиради”, дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец ЖЧ-2022 саралаш босқичида муваффақиятсизликка учрагани сабаб истеъфога чиқарилган Вадим Абрамовнинг ўрнига мураббийликка тайинланиши кутилмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 172
Рейтинг: 2.9
t
×