Соғлиқни сақлаш вазири коррупцияда айбланиб, ҳибсга олинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Бишкек шаҳар Октябр туман судининг жорий йил 4 июндаги қарори билан Алимқодир Бейшеналиевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳибсга олиш муддати бир ой. 

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра, бу давр мобайнида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини вазир ўринбосари Жарқинбек Қосимбеков бажаради. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 2 июни куни Бейшеналиев коррупцияга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган эди. Мамлакат Бош прокуратураси вазир ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан бешта коррупция иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Хусусан, прокуратура мансабдор шахслар коронавирусга қарши вакциналар билан фирибгарликда гумон қилинаётгани, бунинг натижасида давлатга 1,58 миллиард сом (18,6 миллион доллар) миқдорида зарар етказилгани қайд этилган.

Бейшеналиев ўтган йилнинг кузида Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири бўлган эди. У, шунингдек, кучли заҳарли ўсимлик бўлган аконит билан коронавирус инфекциясини даволашни фаол ҳимоя қилиш билан машҳур.

Вазир ўзининг ҳибсга олинишини изоҳларкан, буни "мамлакат Бош прокурорининг қасоси" дея таърифлади


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

1061

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг