Сафоевдан Москвага жавоб: Сенатор Мирзиёевнинг СССРнинг зулми ҳақида айтганларини тасдиқлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 31 август куни Шаҳидлар хотираси майдони ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида “Мустақилликка эришиш осон бўлмаган. Истиқлолимизга 31 йил бўлгани билан боболаримиз 100 йиллар олдин бунга ҳаракат қилган. 100 минг ватандошимиз қатағонга учраб, 13 минг нафари шафқатсиз отиб ташланган. Нима учун?”, дея айтган гаплари Москвада кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарди. 

Жумладан, Давлат Думасининг МДҲ,  Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Константин Затулин эътирозли муносабат билдирди. 

“Совет Иттифоқида ўзбек миллатини ҳеч ким йўқ қилгани йўқ. Ҳозир Совет Иттифоқида украинларни атайлаб оч қолдирган, Болтиқбўйи халқларини қириб ташлаган ва ҳоказоларни айтадиган бутун бир пантеон мавжуд. Совет Иттифоқи барча камчиликларига қарамай халқаро ҳамжамият эди ва Ўзбекистон харитада Совет Иттифоқи таркибида дастлаб пайдо бўлган, кейин эса мустақилликка эришган, тилини сақлаб қолган, ўзини халқ сифатида сақлаб қолган”, деб ёзади Затулин.

Унинг иғво аралаш чиқишига Тошкентдан ҳам жавоб бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Мирзиёевнинг фикрларини қўллаб-қувватлаб, шундай ёзади: 

“Мустабид тузум қатағон қурбонлари хотирасини ёд этган Ўзбекистон Президентининг мувозанатли, босиқ ва ўта самимий нутқига мутлақо ноадекват муносабат. Ўзи мунозара нима ҳақида? Мустабид тузум шафқатсиз ва бераҳм бўлганлигими? Ёки ҳалок бўлганлар ҳақиқатан ҳам ғайриинсоний қатағон қурбонлари бўлганлигими? Ақли тўғри ва хотираси аниқ бўлган ҳеч қайси инсон у ёки буни сўроқ қила олмайди.

Тузумга қарши, Ватан озодлиги учун ўз овозини баланд кўтаришга журъат этган минглаб ва минглаб юртдошларимиз учун полигон ва қабристон бўлиб қолган жойда ўтган маросимда мен ҳам қатнашдим. У чин қалбдан, ёриқ ва тантанали, қандайдир самимий, инсоний тарзда ўтди.

Айнан шу жойда жаллодлар томонидан ўз ўлимини жасорат билан қабул қилганлар олдидаги қарзимизни инсоний равишда қайтардик. Бу энди шов-шувли сиёсийлаштириш ва популистик ваҳима учун сабабми?”.


Мақола муаллифи

Теглар

Содиқ Сафоев

Баҳолаганлар

1016

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг