Собиқ вазир Aмандурди Ишанов ҳибсга олинди

Олам

image

4 сентябрь куни Туркманистон Президентнинг фармони билан ишдан бўшатилган Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Aмандурди Ишанов ҳибсга олинган, дея хабар беради “Turkmen.news”.

Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, тадбиркорлардан бири собиқ амалдорга қарши кўрсатма берган, тадбиркорга кўра,  A. Ишанов Туркманистон давлат товар ва хом-ашё биржасининг раиси бўлиб ишлаган кезлари пора олган.

Манбанинг таъкидлашича, вазир 4 сентябрь куни эрталаб соат 10 да ишга келган ва кўп ўтмай қўли кишанланган ҳолда олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, A. Ишанов вазир лавозимида бир йилдан кўпроқ вақт ишлади. Унинг ишдан  бўшатилишининг расмий сабаби жиддий ишдаги камчиликлардир. Ишановнинг ўрнига Гурбангули Бердимуҳамедовнинг буйруғи билан Савдо-саноат палатаси раиси бўлиб ишлаган Оразмурат Гурбанназаров тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Амантурди Ишанов

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар