Собиқ ҳоким Сирдарё ҳокимига ўринбосар бўлди

Жамият

image

Бугун, 10 сентябрь куни Сирдарё вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди.

Шу кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Абдуғаффор Тиллабоевич Хожиматов вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Хожиматов Абдуғаффор Тиллабоевич 1967 йил 31 августда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. 1994 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида Наманган муҳандислик-технология институти муҳандиси, Сирдарё вилояти “Сирдарё газ таъминоти” бошқармаси етакчи муҳандиси, Сирдарё вилояти “Гулистон газ таминоти” корхонаси бош муҳандиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекцияси” Сирдарё вилояти бўлими 1-тоифали муҳандис-технологи, етакчи муҳандис-технологи, бош технологи, “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси Сирдарё вилояти газ таъминоти бошқармаси бошлиғи, Сирдарё вилояти ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Ширин шаҳрига “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари лавозимида ишлаб келган Сарварбек Султонов ҳоким этиб тайинланди.

Аввалроқ, Самарқанд ва Андижон вилояти ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё тайинлов

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг