Сизлар менга ваъда беришингиз керак – Мирзиёев Шайхонтоҳурдаги мактабга борди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сайловдан кейин ҳудудлар аҳволи билан танишишни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидан бошлади. Давлат раҳбари тумандаги  жойлашган 41-мактаб аҳволини бориб кўрди. Ташриф давомида давлат раҳбари ўзига кўп хулоса олганини айтди.

“Ҳаммангиз эшитдиларингиз таълим, таълим, муаллим, муаллим деб жуда кўп гапирдик. Таълим билан муаллимга шароит яратишимиз керак. Таълим билан муаллимни обрўсини кўтарсак, таълим сифатини оширсак яхши бўлади. Ҳозир одамлар кутяпти, нима бўлар экан, “ура-ура” бўлди-ку энди нима бўлади деб. Бу ердан ўзимга кўп хулоса қилиб кетяпман”, дея таъкидлади Шавкат Мирзёев.

Президент дастлаб мактабнинг спорт зали, кейин ошхонаси билан танишди. Спорт залда дарс ўтаётган 5-синф ўқувчиларига спорт зални таъмирлаб беришга ваъда берди. 

“Албатта, спорт залларингни ҳам таъмирлаб берамиз, шароитни ҳам яхшилаймиз, лекин сизлар менга жисмоний тарбия билан кўпроқ шуғулланишни ваъда беришларинг керак”, дея таъкидлади давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг