Сиз абадий тарихда қоласиз — “Барселона” масъули Лапортага мактуб ёзди

Спорт 4498
image

Хабарингиз бор, аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси яқинда клуб билан янги шартнома имзоламаслигини ҳамда фаолиятини бу ерда олиб бормаслигини маълум қилган эди. Кеча, 8 август куни “Камп Ноу” стадиони биносида футболчи иштирокидаги хайрлашув маросими бўлиб ўтди.

Маросимдан сўнг “Камп Ноу” ва “Барселона” инфратузилмаси лойиҳаси бўйича комиссия аъзоси Хауме Лопис Мессининг кетиши ва клуб сиёсатига норозилик билдириб, истеъфога чиқди ва президентга мактуб ёзди. Ушбу мактубда у Лапортага Мессининг клубдан кетиши катта йўқотиш эканлиги  ва “Реал” президенти Переснинг режасини амалга оширгани, шунингдек, Мбаппенинг “Реал”га ўтишини осонлаштиргани ҳақида гапирган: 

“Қадрли Жоан! Мен сиздан хафа бўлдим. Менда тўлиқ маълумот йўқ, лекин ишончим комилки, Мессини ушлаб қолиш учун сизда бундан ҳам кўпроқ иш қилиш учун имкон бор эди. Месси “Барселона” учун муҳим футболчи, катта фигура ва даромад манбаи эди. Сиз ПСЖни кучайтиряпсиз ва Мбаппенинг “Реал”га ўтишини осонлаштиряпсиз. Сиз бу ҳаракатингиз билан Переснинг ажойиб режасини амалга оширяпсиз. Мен ўз фикримни эркин ифода этишни истаганим учун истеъфога чиқишим кераклигини ҳис қиляпман. Сизга омад тилайман. Сиз тарихда абадий қоласиз. Ҳа, сиз Мессидан айрилган президент сифатида тарихда абадий қоласиз!”, дейди Хауме Лопис.

Эслатиб ўтамиз, Месси кеча, 8 август куни кечаси Парижга учиб кетган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 252
Рейтинг: 3
t
×