Сирдарёда ЙТҲ. Иккита автомобиль буткул ёниб кетди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда иккита автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, шу куни 18:45 ларда туманнинг Гулистон-Учтом йўналишида ҳайдовчи А.Н Nexia русумли автомашинасини юқори тезликда бошқарган. Оқибатда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракатланиш йўлига ўтиб кетган. Ушбу йўналишда келаётган Niva Chevrolet русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл транспорт ходисаси содир этган.    

Оқибатда ёнғин келиб чиқиб, транспорт воситалари буткул ёниб кетган.

“Ҳайдовчиларга ёнғиндан зарар етмаган, ЙТХ натижасида хайдовчилар енгил тан жароҳати олиб Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган”, дейилади хабарда.

Динара Юусупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙТҲ Сирдарё

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг