Сирдарёда сув балосига учраган уйлар қай аҳволда? ФВВ изоҳ берди

Жамият

image

Сардоба сув омбори ёрилиши натижасидан юз берган тошқиндан зарар етган 1828 та турар-жой таъмирланди ва 32 та кўприк тикланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов маълум қилди.

Берилган маълумотларга кўра, таъмирлаш ишларига 14 000 дан зиёд ишчи ва 800 та техника жалб қилинган. Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларида 252 та қайта таъмирланаётган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин хавфсизлиги қоидалари ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада аниқланган 380 та камчиликдан 282 таси жойида бартараф этилган.

“Шу пайтгача 1205 қисқа рақами орқали 8 171 та мурожаат келиб тушди. Шундан 8 148 таси ижобий ҳал этилди, қолган 23 та мурожаат тегишлилигига кўра ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинган. Талафот кўрган ҳудудларда ҳамда вилоят бўйича 218 та турар-жойда 49 550 кв. м. майдонда дезинфекция тадбири ўтказилди”, деди Мурод Содиқов

Шунингдек, зарар кўрган масжид ҳамда қабристонларда таъмирлаш ва тиклаш ишлари тўлиқ якунланган ва халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўлларнинг 35 километри ҳамда 32 та кўприк қайта тикланган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сирдарё Сардоба

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг