Сирдарёда Сибирь ярасига чалиниш ҳолати аниқланди 

Жамият

image

Сирдарёда Сибирь ярасига чалиниш билан боғлиқ битта ҳолат аниқланди. Бу ҳақда вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, халқаро касалликлар классификацияси (МКВ-10) бўйича А-22 касаллиги (Сибирь яраси) Сардоба туман “Зомин” МФЙ Ховотоғ аҳоли яшаш пунктида яшовчи фуқаро Б.А.да  аниқланган. 

“Ўз ўрнида ушбу касаллик одамдан одамга юқмаслиги билан ажралиб туради. Касаллик фақат йирик ва майда шохли қорамолларни сўйиш жараёнида ҳамда хом гўшт билан мулоқот жараёнида одамга юқади”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Сардоба туман “Зомин” МФЙ ҳудудидаги барча йирик ва майда шохли моллар касалликка қарши ветеринария ходимлари томонидан эмлаш ишлари олиб борилган.

“Юқоридаги касалликда карантин фақатгина йирик ва майда шохли қора молларга татбиқ қилинади. Ҳозирда эпидемиологик вазият барқарор хавотирга ўрин йўқ”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

715

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг