Сирдарёда мудҳиш ЙТҲ: ҳайдовчи машинада ёниб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 19 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида юк ва енгил автомобиль иштирокида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида бир киши аянчли ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ кеча соат 14:25 ларда туман ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 132-километрида содир бўлган. А.Н. бошқарувидаги Nexia русумли ҳамда ҳайдовчи, Н.Қ. бошқарувидаги “Зил-ММЗ 554” русумли юк автомобили билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг Nexia’да ёнғин чиққан.

Тўқнашув ва ёнғин оқибатида Nexia ҳайдовчиси А.Н. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин ЙИҲ

Баҳолаганлар

277

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг