Сирдарёда ис газидан заҳарланган 2 киши вафот этди. 2 ёшли қиз реанимацияда

Жамият

image

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида 33 ёшли эркак воқеа жойида, унинг 26 ёшли турмуш ўртоғи эса, шифохонада вафот этди. Уларнинг 2 ёшли қизи реанимацияга ётқизилган.

Оқолтин тумани Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг 8 январь 2021 йил соат 13:45да берган хабарига кўра, Оқолтин тумани, “Кўркам диёр” МФЙ Маржонбулоқ кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро Т.С., унинг турмуш ўртоғи 1994 йилда туғилган И.С. ва вояга етмаган фарзанди – 2019 йилда туғилган Э.Р. лар яшаш хонадонида ис газидан заҳарланган. Оқибатда Т.С. воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, унинг турмуш ўртоғи И.С. ва вояга етмаган фарзанди Э.Р. лар Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан И.С. шифохонада вафот этган. 2 ёшли қиз эса, реанимацияда.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг