Сирдарёда автобус ва Damas тўқнашиши оқибатида 8 киши жароҳатланди

3-саҳифа

image

Сирдарёда Isuzu русумли автобус йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Damas русумли автомобилнинг орқасига бориб урилди.  Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 5 январь куни соат 13:30 ларда Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-18А автомобиль йўлида "Гагарин-Гулистон" йўналишида содир бўлган.

Маълум қилинишича, Isuzu русумли автобусни бошқариб келаётга ҳайдовчи йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Damas русумли автомобилнинг орқа томонига бориб урилган. 

Тўқнашув оқибатида автобус ҳайдовчиси Д.К., 5 нафар йўловчи, Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси К.К. ва йўловчиси З.Ч.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг