Сирдарёда аҳоли буюмлари нега ёқиб юборилмоқда?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё аҳолисига моддий ёрдам сифатида юборилган маҳсулотлар чиқиндихоналарга ағдарилаётгани, улар ўз эгаларига етиб бормаётгани ҳақида маълумотлар, сурат ва видеолар пайдо бўлган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз муносабатини билдирди.

Маълумотларга кўра, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Тошқин ҳудудлари сувдан ҳоли этилиб, қуруқ ва қулай ҳолатга келтирилди.

“Ҳозирда бу майдонда иккиламчи тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, оқим вақтида зарар етган ашёлар, уй хўжалиги буюмларини йиғиш, уларни ҳудуддан олиб чиқиш ва йўқотиш тадбирларини мисол қилиш мумкин”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бундай воситалар қайта фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланиб, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди. Шу сабаб улар ёқиб йўқ қилинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирга қадар сув босган 25 та аҳоли пунктидан 13 таси сувдан тозаланган ва 20 та аҳоли пунктидаги хонадонлар ва уларнинг ҳудудлари чиқиндилардан тозаланган. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг жами 16 704 нафар шахсий таркиби ва 3 233 та техникаси жалб этилган. Мазкур ишлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё

Баҳолаганлар

520

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг