Сирдарёда 30 ёшли қизни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбораётган одамфуруш ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Сирдарё вилоятида Қорақалпоғистонда туғилган 30 ёшли қизни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбораётган одамфуруш ушланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси, Сирдарё вилояти ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ТEҚКБ ходимлари томонидан одам савдоси жинояти юзасидан тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида 1983 йил Сирдарё вилоятида туғилган Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Д.Т. 1991 йил Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, турмушга чиқмаган, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Н.К.ни Spark автомобилида Тошкент шаҳридаги халқаро аэропорт орқали Туркиянинг Анталия шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун олиб кетаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг