Сирдарё: ҳайдовчининг ухлаб қолиши йўловчининг ўлимига сабаб бўлди 

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Сирдарёда Matiz русумли автомобиль билан йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда йўловчилардан бири воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, воқеа соат 4:50 атрофида Мирзаобод тумани ҳудудига кирувчи А-373 автомобиль йўлининг 19-километрида содир бўлган. Термиз-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Matiz ҳайдовчиси ухлаб қолиши ортидан машина йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб урилган. Бунинг оқибатида, йўловчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган.  

Эслатиб ўтамиз, худди шунга ўхшаш ҳолат Сурхондарёда ҳам кузатилганди. Ўшанда Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси ухлаб қолиши ортидан Nexia билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида Nexia автомобилининг йўловчиси олган оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг