Синдзо Абэни отган эркак қўлга олинди. Мамлакатда фавқулодда ҳолат ҳукмрон

Олам

image

Япония ҳукуматида бугун, 8 июль куни собиқ Бош вазир Синдзо Абэга суиқасд уюштирилгани муносабати билан инқирозли штаб ташкил этилди. Унинг раҳбари – Бош вазир Фумио Кишида барча режаларини бекор қилди ва зудлик билан Токиога қайтди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар бермоқда. 

Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хироказу Мацунонинг таъкидлашича, Япония ҳукумати раҳбари Фумио Кисида ўзининг кундаги барча режаларини бекор қилган ва зудлик билан Токиодаги қароргоҳига қайтмоқда. Бунгача Бош вазир мамлакат шимоли-шарқида Ямагата префектурасида бўлган. У 10 июль куни бўлиб ўтадиган парламент юқори палатасига сайловлар олдидан у ерда сайлов кампаниясида иштирок этди. 

Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ бугун, 8 июль куни Нара шаҳрида сайловолди ташвиқоти чоғида ўлдирилди. Собиқ Бош вазир қон кетаётган ва ҳушини йўқотган ҳолда шифохонага ётқизилган. Айрим ОАВ тарқатаётган хабарларга қараганда, Абэнинг юраги уришдан тўхтаган, бу клиник ўлим дея айтилмоқда. 

Қўлбола милтиқдан бир неча марта ўқ узган шахс воқеа жойида қўлга олинди. У 41 ёшли маҳаллий фуқаро Тэцуя Ямагами – Япония ўзини-ўзи мудофаа кучларининг собиқ денгизчиси бўлиб чиқди. Ҳозирда полиция уни сўроқ қилмоқда, сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Синдзо Абэга суиқасд

Баҳолаганлар

747

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг