Шуҳрат Абдураҳмоновнинг собиқ биринчи ўринбосари туман ҳокими бўлди

Жамият

image
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Абдураҳмоновга ўринбосар бўлди north_east

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Абдураҳмоновга ўринбосар бўлди

Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Андижон вилояти Андижон тумани ҳокими лавозимига Абдужаббор Ҳусанович Эгамбердиев тайинланди.

Абдужаббор Ҳусанович Эгамбердиев 1974 йилда Балиқчи туманида туғилган. 1998 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини кундузги бўлимини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1998 йили Андижон вилояти Улуғнор тумани Давлат солиқ инспекцияси инспектори вазифасидан бошлаган.

2007-2016 йилларда Бўз, Улуғнор, Қўрғонтепа туманлари ва Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Абдужаббор Эгамбердиев, Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Аввалроқ, Андижон Отабек Турсунов Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдужаббор Эгамбердиев

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар