Шомуродовни сотиб олган “Рома” “Челси” ҳужумчисини ҳам ўз сафига қўшиб олади

Спорт 4184
image

Италиянинг “Рома” клуби Лондоннинг “Челси” клуби билан ёш ҳужумчи Тэмми Абраҳамнинг трансфери борасида келишувга эришди.

Италия клуби 23 ёшли англиялик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан 2021-22 йилги мавсум учун ижарага олади. Умумий миқдорда форварднинг трансфери “бўрилар”га 40 миллион еврога тушади. Абраҳамнинг ўзи ҳам Рим клубига ўтишга қаршилик қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Рома” “Женоа”нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олган эди.

Абрахам ўтган мавсум Англия чемпионатида 22 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол ва битта ассист қайд этган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 135
Рейтинг: 2.9
t
×